“Талабалар лигаси” ғолиблари аниқланди
Аввал хабар берганимиздек, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талабалар спорт ассоциацияси ҳамда мамлакат регби федерацияси ҳамкорлигида регби-7 бўйича илк бор ташкил этилган “Талабалар лигаси” мусобақаси якунланди.
Ўзбекистон регби федерацияси матбуот хизмати маълумотига кўра, беллашувларда қизлар ўртасида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти қизлар терма жамоаси 1-ўринни, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси 2-ўринни ҳамда Қорақалпоқ давлат университети қизлари эса 3-ўринни эгаллаб, “Талабалар лигаси” турнирининг илк совриндорлари бўлди.

Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда эса совринли ўринларни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Ўзбекистон Миллий университети ва Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти регбичилари ўзаро тақсимлаб олди.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари муносиб рағбатлантирилди.
ЎзА