Талабалар Андижонга бепул олиб келинди
Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда Транспорт бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳридан Андижон вилоятига келмоқчи бўлган фуқаролар, шунингдек, пойтахтимизда таҳсил олаётган андижонлик талабаларни бепул олиб келиш учун “Бепул хизмат” акцияси доирасида махсус автокарвон ташкил этилди.

– Кеча Тошкент шаҳрига 20 дан ортиқ енгил автомашиналардан иборат автокарвон жўнаб кетган эди, – дейди Андижон вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Машрабов. – Бугун эрталаб автокарвон пойтахтнинг “Қўйлиқ” автотураргоҳидан йўлга чиққан автокарвон билан юзга яқин талаба ва фуқаролар эсон-омон Андижонга етиб келди.
Наврўз байрами арафасида аҳоли, айниқса, талабаларга қулайлик яратиш, уларнинг мушкулини осон қилиш, юртимизда қайд этилган коронавирус инфекциясидан асраш, унинг тарқалишининг олдини олиш мақсадида махсус автокарвоннинг ташкил этилганлигидан андижонликлар беҳад мамнун бўлди.