Талаба регбичилар баҳси ўтказилади
Бугун, 4 ноябрь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети спорт мажмуасида юртимиздаги олий ўқув юртларининг талабалари ўртасида регби-7 бўйича мусобақалар бошланади.
Ўзбекистон регби федерацияси республика «Талаба» спорт ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур турнирда 12 та қизлар ҳамда 17 та ўғил болалар жамоалари қатнашиш учун талабнома тақдим этган, дейилади Ўзбекистон регби федерацияси матбуот хизмати хабарида.
Мамлакатимиздаги 20 га яқин олий таълим муассасаларини қамраб олаётган мусобақанинг қизлар ўртасидаги баҳслари 4-5 ноябрь кунлари, ўғил болалар ўртасидаги ўйинлар эса 6-7 ноябрь кунлари ўтказилади.
Т. Рўзиев, ЎзА