"Tailand Open": 5 боксчимиз чорак финалда жанг қилади
Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича "Tailand Open" халқаро турнирида бугун 5 нафар боксчимиз чорак финал босқичида рингга кўтарилади.
Жумладан, 1/4 финалда вазни -60 кг. бўлган Мадияр Данияров филиппинлик Жон Наполес билан жанг қилса, -90 кг. вазн тоифасида Элёрбек Жўрабоев Жанубий Корея вакили Жунг Ханеулни синовдан ўтказади. Шунингдек, -65 кг.да Навбаҳор Ҳамидова - Канг Сукёунг (Жанубий Корея), -70 кг.да Муҳаммадазизбек Исмоилов - Сомея Шои (Япония) ва -60 кг.да Ситора Турдибекова - Ченгю Янг (Хитой) беллашувлари ташкил этилади.
Маълумот ўрнида: куни кеча Фарёзбек Дўсматов, Шодиёржон Мелиқўзиев ва Сабина Бобоқулова ўз вазн тоифаларида илк жангларини ғалаба билан якунлади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА