Таҳмина Икромовага тенг келадигани йўқ
Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича «Янги Ўзбекистон» халқаро турнирининг саралаш босқичи доирасидаги баҳсларнинг биринчи куни якунланди.
Кун якунларига кўра, яккалик дастуридаги кўпкураш баҳсларида Тахмина Икромова олтин медалга сазовор бўлди. Лола Джураева иккинчи, Анастасия Саранцева учинчи ўринни эгаллади.
Гуруҳ машқларидаги кўпкурашда эса Ўзбекистоннинг Мумтозабону Исҳоқзода, Эвелина Аталянц, Амалия Мамедова, Ясмина Мкртичева ва Юлия Валеватаядан иборат жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.
Яна бир Ўзбекистон жамоаси — Диана Ҳакимова, София Усова, Иродаxон Садиқова, Милана Сафина ва Ёсина Джураевалар иккинчи ўринни эгаллади. Республика болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабининг Аланa Хафизова, Кристина Шин, Николь Зилотова, Ясмина Шерова, Паризот Обиджонова ва Мукаррам Сулаймонова таркибидаги жамоаси бронза медалига сазовор бўлди.
Эртага мусобақанинг алоҳида йўналишларида финал баҳслари ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА