Таэквондочиларимизнинг Осиё чемпионатидаги муваффақиятлари
Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида таэквондо WT бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Тўрт кун давом этган нуфузли мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси муносиб иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида кучлилар қаторида мусобақани якунлади.
Чемпионатнинг сўнгги кунги баҳсларида ҳам юртдошларимиз шоҳсупага кўтарилди. Хусусан, Мадина Мирабзалова (-57 кг.), Диёрбек Тўхлибоев (-68 кг.) ҳамда Жасурбек Жайсунов (-80 кг.) финалга қадар етиб бориб, кумуш медалларга сазовор бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси қитъа чемпионатини жами 11 та медаль — 2 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза билан якунлади. Қуйида мусобақада медалларни қўлга киритган таэквондочиларимиз билан танишасиз:
Олтин медаль соҳиблари:
— Озода Собиржонова (-67 кг.) — Светлана Осипова (+73 кг.).
Кумуш медаль соҳиблари:
— Мадина Мирабзалова (-57 кг.) — Диёрбек Тўхлибоев (-68 кг) — Жасурбек Жайсунов (-80 кг.) — Ёдгорбек Жўрабоев (-87 кг.) — Марат Мавлонов (+87 кг).
Бронза медаль соҳиблари:
— Жаҳонгир Худойбердиев (-54 кг.)— Омонжон Отажонов (-58 кг.) — Назарали Назаров (-63 кг.)— Нажмиддин Қосимхўжаев (-74 кг).

Қайд этиш жоиз, мазкур натижа Ўзбекистон таэквондо WT мактабида олиб борилаётган тизимли тайёргарлик, ёшлар селекцияси ҳамда халқаро тажрибанинг самарали йўлга қўйилганидан далолат беради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА