Таэквондочиларимизнинг ғалабали одимлари
Туркияда анъанавий "Туркиш Опен" халқаро мусобақаси таэквондочиларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Мусобақанинг илк кунида Улуғбек Рашидов олтин медални қўлга киритган бўлса, иккинчи кунги беллашувларда Нигора Турсунқулова ҳам делегациямизга олтин медални тақдим қилди. Шунингдек, Шоҳруҳ Ражабов ва Чарос Қаюмова каби таэквондочиларимиз бронза медаллари билан тақдирланди.
Бугун мусобақанинг учинчи кунида мамлакатимиз шарафини Шаҳбоз Тусматов, Шуҳрат Салаев, Никита Рафалович, Шоҳсанам Аъзамова ҳамда Мадинабону Маннопова ҳимоя қилади. Умид қиламизки, ушбу беш нафар спортчимиз ҳам шоҳсупага кўтарилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА