Таэквондочиларимиз Рим Гран-присида иккита бронза медалига сазовор бўлди
Италия пойтахтида ўтаётган Рим халқаро Гран-приси мусобақасининг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
Жумладан, +80 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Марат Мавлонов ярим финалгача етиб бориб, мусобақани бронза медали билан якунлади. Ушбу вазнда олтин медаль россиялик Рафаил Аюкаевга насиб этган бўлса, кумуш медални италиялик Симьоне Алессио қўлга киритди. Яна бир бронза медали жанубий кореялик Санхён Кан ҳисобига ёзилди.
-68 килограмм вазн тоифасида эса Нажмиддин Қосимхўжаев шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Туркиялик Эрер Беркай чемпионликни қўлга киритган бўлса, россиялик Амир Виков иккинчи ўринни эгаллади. Буркина-Фасо вакили Иброҳим Майга ҳам бронза медали соҳибига айланди.
Рим Гран-присининг сўнгги, учинчи кунида мамлакатимиз шарафини фақат бир нафар спортчи ҳимоя қилади. 58 килограмм вазн тоифасида Жаҳонгир Худойбердиев татамига чиқади. Беллашувлар 7 июнь куни соат 12:00 да старт олади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА