Таэквондочиларимиз “Qatar Open”да 6 та медалга сазовор бўлди
Қатар пойтахти Дохада таэквондо "WТ" бўйича ўтказилган “Qatar Open” халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Шиддатли кечган мусобақаларда таэквондочиларимиздан Ёдгорбек Жўрабоев ва Светлана Саидова олтин, Мадина Мирабзалова кумуш, Нажмиддин Қосимҳожиев, Шаббона Абдувалиева ва Моҳидил Ўктамжонова бронза медалларига эга чиқди.

Эътиборли жиҳати терма жамоамиз аъзоларидан Светлана Саидова мусобақанинг “Энг яхши аёл спортчи”, қизлар жамоамиз эса “Энг яхши аёллар жамоаси", номинациясида совриндорликка эришди.
Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди.
Т. Рўзиев, ЎзА