Таэквондо: Вакилларимизда ҳозирча 3 та бронза
Хабар берганимиздек, Эроннинг Теҳрон шаҳрида Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги баҳслари қизғин давом этмоқда.
Бугун, 11 март куни Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси совринли ўринлар учун курашга киришмоқда. 49 кг. вазн тоифасида Динора Мухторова мусобақани 1/16 финалдан бошлайди. Ушбу босқичда ҳамюртимиз эронлик Сара Мизбан билан тўқнаш келади.
+73кг. вазн тоифасида Ирода Миртожиева чорак финалда ҳиндистонлик Родали Баруага қарши жанг қилади. Худди шу вазн тоифасида Светлана Осипова чорак финалда эронлик Фатемах Бали билан куч синашади.
Кеча, 10 март куни халқаро мусобақанинг илк кунги беллашувларида вакилаларимиздан Чарос Қаюмова, Феруза Содиқова ва Озода Собиржонова бронза медалларига эга чиқишди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси.
Эслатиб ўтамиз, Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги мусобақалари 14 мартга қадар давом этади.
ЎзА