Тадбиркорни адлия бўлими ҳимоя қилди
Конимех туманидаги қурилиш-монтаж ишларини бажарувчи “НУРБИБИ ЖАВОҲИР” оилавий корхонаси раҳбари Ж Холиқов амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.
Мурожаатда корхонага кўрсатилган хизматлар учун тумандаги бир қатор ташкилотлар томонидан ўз вақтида маблағ тўлаб берилмаганлиги кўрсатилганди.
Ўрганишлар давомида туман санитария-эпидемиялогик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими 94 миллион 125 минг сўм, туман ҳокимлиги 66 миллион 848 минг сўм, туман тиббиёт бирлашмаси 147 миллион сўмлик миқдордаги маблағни оилавий корхона ҳисоб-рақамига ўтказмаганлиги аниқланди.
Туман адлия бўлими томонидан аниқланган ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар судга юборилди. Натижада адлия даъво аризаси қаноатлантирилиб, оилавий корхона манфаатига жами 300 миллион сўмдан ортиқ маблағ суд қарори билан ундириладиган бўлди.
А.Бўриев,
ЎзА мухбири