Тадбиркорлик ривожи йўлида
Термизда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Давлат солиқ қўмитаси ва бир қатор тижорат банклари ҳамкорлигида ўтказилаётган “Мулкдор оила” лойиҳасининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Термизда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Давлат солиқ қўмитаси ва бир қатор тижорат банклари ҳамкорлигида ўтказилаётган “Мулкдор оила” лойиҳасининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юртимиз ободлиги ва оилаларимиз фаровонлигини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилаётир.
Анъанавий ўтказиб келинаётган мазкур лойиҳа тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган коллеж битирувчилари, хотин-қизлар ва оилавий тадбиркорларнинг ўз бизнесини бошлашига яқиндан кўмаклашмоқда. Лойиҳа доирасида молия институтлари томонидан энг яхши бизнес режаларга имтиёзли кредит маблағлари ажратилаётгани чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва боғдорчиликни ривожлантириш, аҳолини арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Ўтган йили вилоятда мазкур лойиҳа асосида ташкил этилган йигирмага яқин бизнес режага уч юз миллион сўмдан ортиқ имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, қарийб ўттиздан зиёд янги иш ўрни яратилгани фикримиз далилидир.
Тадбирда турли йўналишларда фаолият кўрсатаётган ўттиздан ортиқ оилавий тадбиркорлар, коллеж битирувчилари ва ҳунармандлар ўз бизнес лойиҳалари билан иштирок этди. Ангорлик Ситора Усмонова улардан бири. Жорий йилда Ангор педагогика коллежини битирган Ситора кўплаб тенгдошлари қатори тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни мақсад қилди.
– Тикувчиликни йўлга қўйиш мақсадида замонавий тикув машиналари харид қилдим, – дейди у. – Ўз бизнесимни бошлаш учун хомашё сотиб олишга 5 миллион 900 минг сўм маблағ зарур бўлди. Шу мақсадда тайёрлаган бизнес режам лойиҳа ташкилотчилари томонидан қўллаб-қувватланиб, имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини қўлга киритганимдан мамнунман.
Лойиҳа ғолибларига имтиёзли кредит маблағи ажратиш бўйича сертификатлар топширилди. Тадбир доирасида имтиёзли кредит маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича интерфаол машғулотлар ташкил этилди.