Тадбиркорларнинг муаммолари тингланди
Тадбиркорликни рағбатлантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда бюрократияни енгиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан. Ўз навбатида жамиятимизда тадбиркорлик маданияти ҳам ривожланиб, янги-янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Тадбиркорликни рағбатлантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда бюрократияни енгиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан. Ўз навбатида жамиятимизда тадбиркорлик маданияти ҳам ривожланиб, янги-янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.
[gallery-21844]
Сирдарёда ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда. Тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган сиёсатнинг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят раҳбари Эркинжон Турдимов бошчилигида ҳафтанинг ҳар душанба куни Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармасида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда.
Навбатдаги ана шундай тадбирда маҳаллий бизнес лойиҳалари, янги иқтисодий ташаббуслар ва тадбиркорларнинг муаммолари муҳокама қилинди.
Учрашувда тадбиркорлар ўз бизнесидаги қийинчиликлар ҳақида тўхталди, муаммолари ҳақида сўзлаб берди. Уларнинг ечими масъуллар билан муҳокама қилиниб, амалий чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, вилоят прокурори, адлия бошқармаси бошлиғи ва бошқа қатор масъуллар дастурлар ва ташаббуслар, шунингдек, тадбиркорларга яратилаётган янги имкониятлар ҳақида маълумот берди.
Якунда вилоят раҳбари қонун доирасида тадбиркорларга кўмак бериш, улар фаолиятини ҳамда бизнес ривожи ва янги иш ўринларини яратиш борасидаги таклифларни қўллаб-қувватлаша тайёрлигини билдирди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/Hcowk4O_u-g?si=Jw2CQ87GTXmLYjcC" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат,видео),ЎзА