Тадбиркорларга қайси соҳа кўпроқ ёқади?
Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу боис янги турдаги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, илғор технологияларни жорий этиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, хусусий капитални фаол жалб қилган ҳолда янги иш ўринлари яратиш алоҳида эътиборда.
Албатта, берилаётган имтиёзлар ва яратилаётган имкониятлар ўз самарасини бермоқда.
Давлат статистика қўмитасининг матбуот хизматидан маълум қилишларича, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, тадбиркорлик субъектлари сони 394 минг 234 тани ташкил этмоқда. Шундан 88 минг 855 таси хусусий корхона ҳисобланади.
Юртимиздаги хусусий корхоналар сонининг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида бўлиб, 12 минг 779 тани ташкил этмоқда. Шунингдек, Фарғона вилоятида 10 523 та, Қашқадарё вилоятида 9 015 та, Наманган вилоятида 7 173 та, Сурхондарё вилоятида 6 991тага етди.
Мазкур корхоналар турли йўналишда хизматлар кўрсатмоқда. Мисол учун, энг иқтисодий фаолият тури савдо йўналишида бўлиб, уларнинг сони 33 минг 457 та эканини кўриш мумкин. Шунга мос равишда саноатда 16 мингта, қурилишда 7 тадан ортиқ, меҳмонхона ва овқатланиша хизматларда 7 минг 725 та хусусий корхона фаолият юритмоқда.