Тадбиркорлар мурожаати доимий назоратда
Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳрат Алиев Вобкент туманида сайёр қабул ўтказди.
Унда туман ҳокими, вилоят ҳамда туман мутасадди идоралари масъуллари қатнашди. Учрашувда тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар, ечимини излаётган масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди.
Сайёр қабулда 30 нафардан ортиқ тадбиркорлар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари, ечимини излаётган масалалари билан иштирок этди. Тадбиркорлардан келиб тушган турли масалалардаги 5 та мурожаатлар кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг таҳлилига эътибор қаратадиган бўлсак 2 таси тадбиркор фаолиятини кенгайтириш учун ер ажратиш, 1 таси чет эл валютасида кредит олишда амалий ёрдам бериш, 1 таси ўзи яшаб турган маҳалладаги бўш турган бинода тадбиркорликни йўлга қуйишдан иборат. Ҳар бир мурожаат бўйича тегишли мутасаддиларнинг тушунтириш ва фикрлари ўрганилди. Аниқланган муаммолар туман, вилоят ва республика даражасида ҳал этилишига қараб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган ҳолда алоҳида назоратга олинди.
Зариф КОМИЛОВ, ЎзА