Тадбиркорлар билан учрашув давом этмоқда
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексияси бошлиғи А.Абдурахманов Бухоро вилоятига ташрифи доирасида "Emirate Steel" МЧЖ ҳамда "Zarhal Group" МЧЖ корхоналари фаолияти билан танишди.
Ўрганишлар давомида, "Emirate Steel" МЧЖ ҳамда "Zarhal Group" МЧЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт қилиш юзасидан ишларини ташкил этиш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қуввати, лабораториялар имкониятлари, маҳсулот сифати ва уни ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, масъулларга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаси, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида янги қабул қилинган қонун, қарорлар ва техник регламентлар талаблари билан таништирилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА