Тадбиркор бепул маҳсулот тарқатди
Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатувчи тадбиркор Фируз Рустамов бугун Регистон майдони яқинидаги нон бозорчаси ва “Азиз бозор” ҳудудида “Fresh milk” савдо белгиси остида ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотларни аҳолига бепул тарқатди.
Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатувчи тадбиркор Фируз Рустамов бугун Регистон майдони яқинидаги нон бозорчаси ва “Азиз бозор” ҳудудида “Fresh milk” савдо белгиси остида ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотларни аҳолига бепул тарқатди.– Бугун халқимиз синовли кунларни бошдан кечирмоқда – дейди тадбиркор. – Ана шундай пайтда айрим кишиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва айрим хизматлар нархини сунъий ошириши бизнес қоидаларига ҳам, инсонийликка ҳам тўғри келмайди. Биз ўз маҳсулотларимиз нархини ўзгартирмадик ва бундай йўл тутиш ниятимиз ҳам йўқ. Шу билан бирга мураккаб шароитда мижозларимизга далда бўлиш учун бугун 2000 дона маҳсулотни бепул тарқатишга қарор қилдик.
Қани энди, ана шундай инсофли тадбиркорларимиз кўпайиб, ташаббусни давом эттирса.