Табиат учун бирлашайлик
Ўсиб келаётган ёш авлод қалбида она табиатга муҳаббат ва эҳтиёткорона муносабатда бўлиш маданиятини шакллантириш энг долзарб масалага айланиб бормоқда.
Бу борада “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Экологик партияси ташкилотлари томонидан қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Анор” болалар оромгоҳида “Табиат учун бирлашайлик” шиори остида экологик-маърифий тадбир ташкил этилди.

Акция давомида расмлар танлови, экологик викториналар, интерактив савол-жавоблар ҳамда турли интеллектуал ўйинлар ўтказилди.
Болажонлар табиатни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни саралаш, сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби долзарб мавзуларда ўз билимларини намоён этиб, фаол иштирок этди.

Танлов ва викториналарда фаол қатнашган болажонлар Ўзбекистон Экологик партияси томонидан эсдалик совғалари ва рағбатлантирувчи совринлар билан тақдирланди.
М.Комилова, ЎзА