Табиат болалар нигоҳида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз туманидаги “Марварид” дам олиш масканида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Табиат болалар нигоҳида” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
[gallery-28676]
Мазкур танловда болажонлар ўз ижодий ишларини намойиш этиб, табиат ҳақидаги тасаввурларини ранглар ва шакллар орқали ифода этди. Ранг-баранг расмлар, қизиқарли ғоялар ва меҳр билан чизилган манзаралар болаларнинг она табиатга бўлган муҳаббатини яққол намоён қилди.
Якуний натижаларга кўра, қиз болалар ўртасида Шеробод тумани 20-давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Малика Эшмуродова, ўғил болалар ўртасида Денов тумани 20-давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Матвей Стеблов биринчи ўринга лойиқ, деб топилди ва танловнинг республика босқичига йўлланма олди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА