Тўрт олтин ва рейтинг очколари
Россия пойтахти Москва шаҳрида таэквондо WT бўйича “G1“ туркумига кирувчи халқаро турнирни вакилларимиз муваффақиятли бошлади.
Россия пойтахти Москва шаҳрида таэквондо WT бўйича “G1“ туркумига кирувчи халқаро турнирни вакилларимиз муваффақиятли бошлади.
Мусобақада терма жамоамиз аъзоларидан Жасур Жайсунов (-68 кг), Феруза Содиқова (-62 кг), Нигора Турсунқулова (-67 кг) ва Светлана Осипова (+73 кг) барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Муҳими, таэквондочиларимиз олтин медалдан ташқари келаси йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун лицензион очколарга ҳам эга бўлди. Тўрт спортчимизнинг ҳар бирига 10 рейтинг очколари берилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун бўлиб ўтадиган баҳсларда яна 8 нафар спортчимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.