Сув таъминотини яхшилаш йўлида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан “Сурхондарё сув таъминоти” АЖга 7 дона махсус техника топширилди.
Тадбирда Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда ҳукуматимиз томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар, бу борада воҳада амалга оширилаётган давлат дастурлари ижроси доирасидаги лойиҳалар хусусида тўхталиб ўтди.
“Сурхондарё сув таъминоти” АЖга ажратилган махсус замонавий техникалар ёрдамида тизимдаги мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, фаолият самарадорлигини ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни янги босқичга олиб чиқиш кўзда тутилган.
[gallery-18665]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА