Сув — ҳаёт манбаи
Сув — дунёда бошқа муқобили йўқ, бебаҳо неъмат, тириклик манбаи. Сувдан фойдаланишда тежамкор бўлиш, уни исроф қилмаслик инсоний бурчдир. Бундан маданиятни болаликдан шакллантириш, ёшларни сувга нисбатан оқилона муносабатда бўлишга ўргатиш жуда муҳим.
Навоий шаҳридаги 7-сонли умумтаълим мактабида «Навоий сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти ташаббуси билан айни мавзуда тарғибот дарслари бўлиб ўтди. Ичимлик суви танқислиги тобора глобаллашиб бораётган бугунги кунда минтақамизда мавжуд вазият, кутилаётган хатарлар ва уларнинг олдини олиш чоралари, сув истеъмоли маданиятининг нечоғлик ҳал қилувчи роль ўйнаши ўқувчи-ёшларга чуқур тушунтирилди.
[gallery-13774]
Бундай тарғибот машғулотлари Навоий вилоятдаги барча таълим муассасаларида ўтказилмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/LWIWaWoRfrU" title="Сув — ҳаёт манбаи" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Сирож Аслонов (сурат), ЎзА