Сурхондарёда “Йил ёшлари" эътироф этилди
Термиз шаҳридаги “Муҳташам” тантаналар саройида “Йил ёшлари - 2022” байрам фестивали бўлиб ўтди.
Воҳада ўзининг иқтидор ва истеъдодини намоён этиб, катта марралар ва улкан мақсадларга эришаётган, жаҳон ареналарининг энг юқори шоҳсупаларини забт этаётган ёшлар талайгина. Уларнинг ютуқларини эътироф этиш мақсадида ташкил этилган тадбирда минг нафарга яқин ана шундай фаол ёшлар иштирок этди.
[gallery-9917]
Вилоят раҳбари спортда Ўзбекистон, Осиё ва Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган, фан, таълим, маданият ва санъатда ютуққа эришган, давлат фуқаролик хизматида ўзининг самарли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ёшларга пул мукофотлари, совға-саломлар ва маҳаллалар учун спорт анжомлари тўпламларини тантанали топширди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА