Сурхондарёда давлат мукофотлари тантанали топширилди
Президентимизнинг тегишли фармонларига мувофиқ, мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тақдирланган бир гуруҳ сурхондарёликларга давлат мукофотларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Мукофотланганлар орасида давлат хизматчилари, меҳнат фахрийлари, олимлар, тиббиёт ходимлари, фермер ва тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ҳарбий хизматчилар ва бошқа соҳалар ходимлари бор.
Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимиз ривожи, юртимиз тараққиёти йўлида ҳалол меҳнат қилаётган юртдошларимиз хизмати муносиб эътироф этилиб, давлат мукофотлари билан тақдирлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Энг фаол, ташаббускор, фидойи инсонлар меҳнати қадр топаётгани барча соҳаларни юксалтиришда янги ютуқларга чорлаётгани қайд этилди.
Давлат мукофотларини вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов топширди.
Тақдирланганлар давлатимиз раҳбарининг юксак ишончига сазовор бўлгани Ватан тараққиёти йўлидаги меҳнатларига берилган юксак баҳо экани ҳақида сўз юритиб, мукофот келгусида ҳам Янги Ўзбекистон ривожи йўлида янада самарали меҳнат қилишга ундаганини фахр билан эътироф этди. Кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун Президентимизга чуқур миннатдорлик билдирилди.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,
ЎзА мухбири