Суперлиганинг 24-тури ўз якунига етди
Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тури ўз ниҳоясига етди. Турнинг сўнгги кунида учта ўйин бўлиб ўтди.
Жумладан, "Шўртан" ўз майдонида "Сўғдиёна"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Фарғонадаги "водий дербиси”да "Нефтчи" клуби "Андижон" устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди. Навоийда эса "Қизилқум" "Машъал"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

24-тур якунларига кўра, "Насаф" 53 очко билан пешқадамлигини сақлаб турибди. "Нефтчи" 51, "Пахтакор" эса 46 очко жамғарган ҳолда кучли учликни якунлаб бермоқда. "Динамо" – 44, ОКМК – 40 очко билан 4- ва 5-ўринни банд этган.
6–10-ўринларда "Бунёдкор" – 40, "Навбаҳор" – 37, "Қизилқум" – 29, "Сўғдиёна" – 28, "Қўқон-1912" – 26 очко билан қайд этилган.

"Андижон" ва "Сурхон" жамоалари 25 очкодан жамғарган ҳолда 11–12-ўринларни эгаллаган. "Машъал" 23 очко билан 13-ўринда бормоқда. "Бухоро" ва "Хоразм" 21 очко, "Шўртан" эса 12 очко билан жадвалнинг сўнгида қолмоқда.
Суперлиганинг 25-тур учрашувлари 2025 йил 16–19 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА