Суперлигада “Навбаҳор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 14-тури доирасида "Навбаҳор" — "Машъал" ва"Қизилқум" — "Нефтчи" учрашувлари бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувнинг "Қизилқум" – "Нефтчи" учрашуви 1:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди."Навбаҳор" эса ўз майдонида "Машъал" дарвозасига жавобсиз 6 та гол урган ҳолда ғалаба қозонди. Натижада, “Навбаҳор” 26 очко билан ҳозирча учинчи ўринга кўтарилиб олган бўлса, “Нефтчи” 24 очко жамғариб 5-ўринга жойлашди. “Қизилқум” жамоаси очколарини 14 тага етказиб олди ва 11-ўринда қайд этилди. “Машъал” 15 очко билан 9-ўринда қолди.

Бугун, 29 июнь куни "Бухоро" — "Шўртан" баҳси соат 20:00да бошланса, "Бунёдкор" — "Сўғдиёна" клублари ўртасидаги тўқнашув 19:00 да старт олади. 14-тур учрашувларини эртага, 30 июнь куни ОКМК ва "Сурхон" ўйини якунлаб беради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА