Суперлигада бугун 25-тур старт олади
Бугун, 22 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 25-турини соат 18:30 да «Бунёдкор» — «Машъал» клублари ўртасидаги ўйин бошлаб беради.
Дарвоқе, «Машъал» ва «Бунёдкор» ўртасидаги бу галги ўйин 28 тўқнашув бўлади. Ушбу жамоалар шу кунга қадар чемпионат доирасида 27 марта ўзаро баҳс олиб борган. Мазкур учрашувларнинг 21 тасида «Бунёдкор», 2 тасида «Машъал» ғалаба қозонган. Яна 4 та ўйинда дуранг қайд этилган.
Ўзаро учрашувларда муборакликлар рақиб дарвозасига 10 та гол урган бўлса, пойтахтликлар ҳисобида 50 та гол мавжуд. Жамоаларнинг ўзаро учрашувлардаги энг йирик ғалабаси «Машъал» учун 3:2, «Бунёдкор» учун эса 5:1 ҳисобида қайд этилган.
Энди эса миллий чемпионатимизнинг 25-туридан ўрин олган учрашувлар ҳақида қуйида танишасиз:
23 октябрь, жума:
19:00 — «Пахтакор» — «Нефтчи», «Бухоро» — «Сурхон»
24 октябрь, шанба:
18:00 — «Насаф» — «Сўғдиёна»
25 октябрь, якшанба:
16:00 — ОКМК — «Қўқон-1912»
18:00 — «Қизилқум» — «Локомотив»
18:15 — «Динамо» — «Андижон»
26 октябрь, душанба:
18:30 — «Хоразм» — «Навбаҳор».
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА