Суперлигада 11-тур старт олмоқда
Бугун, Ўзбекистон Суперлигасининг 11-тур ўйинларига старт берилади ва 4 май кунига қадар давом этади. Мазкур тур якунидан сўнг миллий чемпионатимизда бир муддат танаффус эълон қилинади.
Ушбу турнинг илк кунида "Динамо" — "Машъал" ва "Бухоро" — "Сўғдиёна" жамоалари ўзаро рақобатлашса, эртага 3 май куни ОКМК — "Нефтчи", "Қўқон-1912" — "Бунёдкор", "Сурхон" — "Пахтакор" клублари баҳсига гувоҳ бўламиз. 4 май санасида "Хоразм" — "Андижон", "Локомотив" — "Қизилқум", "Насаф" — "Навбаҳор" учрашувларидан сўнг тур ўз якунига етади.
Маълумот учун, Суперлиганинг шу кунга қадар қайд этилган натижаларига кўра, "Нефтчи" очколарини 27 тага етказиб пешқадамга айланган бўлса, "Пахтакор" 25 очко билан иккинчи ўринда қолмоқда "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" 19 очко жамғариб, голлар нисбатига кўра 3-4 поғонани банд этган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА