Суперлига қизғин паллага кирди
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг иккинчи тури доирасида "Нефтчи" – "Қўқон-1912", "Бухоро" – "Қизилқум" жамоалари ўзаро рақобатлашди.
Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказилган “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” клублари ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади.
Пойтахтимиздаги “ЖАР”стадионида ўтган "Бухоро" - "Қизилқум" баҳси 2:0 ҳисобида якунланди. Ушбу учрашувдаги голларга
Равшан Хайруллаев ва Жавоҳир Рўзиев муаллифлик қилди.

Мазкур натижалардан сўнг “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” клубларининг очколари 2 тага, “Бухоро” ҳамда "Қизилқум" ҳисобидаги очколар эса 3 тага етди.

Миллий чемпионатимизда бугун, 15 март куни иккинчи тур доирасида "Шўртан" – "Бунёдкор", "Динамо" – "Машъал" жамоалари ўзаро куч синашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА