Сулайманов Жавлон Журабоевичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Қарнаб каолинидан фойдаланиб, санитар-техник керамиканинг импорт ўрнини босувчи таркибларини ишлаб чиқиш” мавзусида
Сулайманов Жавлон Журабоевичнинг 02.00.13-Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ва 02.00.15 - Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси ихтисосликлари бўйича “Қарнаб каолинидан фойдаланиб, санитар-техник керамиканинг импорт ўрнини босувчи таркибларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Фарғона давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Т.19.06 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 12 август куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 150100, Фарғона шаҳар, Фарғона кўчаси, 86-уй. Фарғона давлат техника университети.
Тел.: (99873) 241-12-06
e-mail: info@fstu.uz