Суд қарори муҳокама этилмайди!
Жорий йилнинг 4 май куни ижтимоий тармоқларда «Мана Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани Мажбурий ижро ходимлари сайловолди қилган иши халқни уриб уйларини бузишаяпти» номли видеолавҳа жойлаштирилган.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг 24.12.2020 йилдаги Тойлоқ туман ҳокимлигининг қарздорлар Ж.Мелиқулов томонидан Тойлоқ туман "Ўзбекистон" маҳалласида жойлашган ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган, умумий қурилиш ости 730 кв.метр ҳажмдаги қурилиш, пойдевор, қурилиши тугатилмаган бинони қарздор ҳисобидан бузиш ҳамда 0.23 га ер майдонидан қарздор томонидан эгаллаган 0.14 га ер майдонини асл ҳолатига келтирилиб қайтариш ҳамда қарздор М.Раҳмонова томонидан Тойлоқ туман Ўзбекистон маҳалласида жойлашган ер майдонида ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган 9х6=54 кв.метрдан иборат ер майдони ҳамда 54 кв.метрдан иборат уй-жойни жавобгар ҳисобидан бузиш, ер майдонини асл ҳолатига келтириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Тайлоқ туман бўлими ижро иш юритувига келиб тушган. Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси томонларга юборилган.
Ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб бориш жараёнида ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун қарздорларга бир-неча маротаба огоҳлантириш хатлари юборилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисининг талабномаси билан мазкур ижро ҳужжатининг мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган. Аммо ижро куни ИИБ ва кадастр ходимлари келмаганлиги ҳамда ишчи кучи бўлмаганлиги сабабли ижро ҳаракатларини амалга ошириш имкони бўлмаган ва ижро ҳаракатлари бошқа кунга қолдирилган.
Ҳозирда давлат ижрочисининг талабномаси билан мазкур ижро ҳужжатларининг мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижро иши якуни бўйича яна қўшимча маълумотлар берилади.
Мажбурий ижро бюроси
Самарқанд вилоят бошқармаси