Суд қарори ижроси: қарздорларнинг автомобили хатланди
Қарзни ўз вақтида қайтармаслик нафақат суд жараёнларига, балки мажбурий ижро чораларига ҳам сабаб бўлади. Тошкент шаҳрида қарздорликни ундириш мақсадида олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли «Mercedes-Benz Vito» русумли автотранспорт воситаси хатланди.
Тошкент шаҳри туманларининг бирида яшовчи фуқаролар О.Х. ва В.Т 393 миллион 407 минг сўм миқдорда қарзни олишади, лекин қарз вақтида қайтарилмагач, улар қарз олган МЧЖ судга мурожат қилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ушбу қарзни қайтариш буйича қарор чиқаради. Мазкур суд ижро варақасига асосан, қарздор фуқаролар О.Х. ва В.Т.лар томонида ундирувчи МЧЖ фойдасига жами 393 миллион 407 минг сўм ундириш белгиланади. Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Сергели туман бўлими иш юритувига келиб тушгач қарзни ундириш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилади.
Дастлаб қарздорлар ихтиёрий муддат сурашади, аммо улар белгиланган ихтиёрий муддатда қарздорлик тўланмагани сабабли Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган, «Mercedes-Benz Vito» русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Айни пайтда қарздорликни ундириш мақсадида мазкур автотранспорт воситасини электрон онлайн-аукцион орқали белгиланган тартибда сотувга чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Ҳамроз Баёнов,
ЎзА