Стол тенниси: Тошкент “WTT Feeder” мусобақасига мезбонлик қилмоқда
Бугун, 24 июль куни пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да стол тенниси бўйича 18 та давлатнинг 160 нафардан ортиқ профессионал спортчилари иштирокида катталар ўртасида “WTT Feeder” турнири бошланди.
Австралия, АҚШ, Германия, Франция, Япония, Хитой Тайпейи, Жанубий Корея каби давлатларнинг маҳоратли спортчилари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари яккалик, жуфтлик ва аралаш жуфтлик мусобақаларида ғолиблик ва халқаро рейтинг очколарини қўлга киритиш учун кураш олиб боради.

Бугун кун давомида Халқаро стол тенниси федерацияси тақвимидан ўрин олган нуфузли турнирнинг яккалик ва аралаш жуфтлик йўналишларида мусобақалар бўлиб ўтади.
“WTT Feeder” турнири 28 июлга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА