Спринт ва мэдисон пойгалари қандай ўтди
Наманган шаҳридаги велотрек мажмуасида велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасининг навбатдаги кунида жамоавий спринт ва мэдисон пойгалари ва гит йўналиши бўйича баҳслар ўтказилди.
Уч айланадан иборат жамоавий спринт пойгасида “РОПСТТМ” жамоаси эркаклар ўртасида ғолиб бўлган бўлса, Анастасия Сафонова, Евгения Голотина, Алина Бакчеева ҳамда Дарья Жоговадан ташкил топган Тошкент шаҳри жамоаси аёллар ўртасида мамлакат кубогини қўлга киритди. Шунингдек, эркаклар ўртасида 70, аёллар ўртасидаги 50 айланали мэдисон гуруҳ пойгасида ҳам ушбу икки жамоа тенгсиз эканини исботлади.

Эркаклар ўртасида 1000 метр масофада ташкил этилган гит пойгасида Даниил Фёдоров, Самандар Ражаббоев ва Влад Жарков шоҳсупага кўтарилган бўлса, ушбу йўналишдаги аёллар баҳсида Алина Бакчеева 500 метр масофадаги маррага биринчи бўлиб етиб келди. Шунингдек, Анастасия Сафонова ҳамда Роксана Ҳикматова кучли учликдан жой олди.
Бугун Ўзбекистон кубогида гуруҳ пойгалари бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА