Спорт таълими: Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлиги ривожланмоқда
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Қозоғистон Республикасининг Абай номидаги Қозоқ миллий педагогика университети делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро малака ошириши ва хорижий стажировкаларини ташкил этиш, қўшма илмий тадқиқотларни амалга ошириш, конференциялар, семинарлар, маҳорат дарслари ва академик тадбирларни ташкил этиш, ёш тадқиқотчилар ўртасида тажриба алмашиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат якунида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва Абай номидаги Қозоқ миллий педагогика университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Р.Маткаримов, Абай университетининг стратегия ва халқаро алоқалар бўйича проректори Айгул Искакова мазкур меморандум дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, таълим, илм-фан йўналишида халқаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-амалий тадбирларни ҳамкорликда ташкил этиш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.
Т.Рўзиев,
ЎзА