Спорт саломатлик гарови
Бухоро вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари ўртасида спортнинг шахмат, шашка ҳамда стол тенниси тури бўйича “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида мусобақа ўтказилди.
–Мусобақа вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, спорт билан шуғулланиш орқали ўз саломатлигини мустаҳкамлаши учун етарли шароит яратишга қаратилгани билан аҳамиятлидир, – дейди Бухоро вилояти Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Акмал Қурбонов. –Пировардида ходимларнинг ишчанлик қобилияти ҳам ошади. Улар беллашувда нафақат билим ва маҳоратини балки эпчиллигини ҳам намойиш этди.

Турнир якунида ғолибларга касаба уюшма қўмитаси ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Зариф Комилов, ЎзА