Спорт мураббийларимиз «IJF academy»да малака оширди
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Халқаро дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилган «IJF academy» мураббийлик ўқув-амалий курсларида икки нафар ҳамюртимиз иштирок этди.
Мазкур мураббийлик ўқув-амалий курсларида истеъдодли мураббийларимиз Раҳимжон Субҳонов ва Азиз Тошматов ўз малакаларини оширди. Бир ҳафталик курс давомида Тибор Козсла, Марк Хуизинга, Брадич Слависия, Тина Трстенжак, Жулия Куйинтавалле, Месут Капан ва Рустам Оружевдан иборат комиссия аъзолари мураббийларнинг маҳоратига баҳо берди. Шунингдек, курс давомида уларга спортчиларни янги услубда тайёрлаш, техник-тактик усулларни ўргатиш ва янги қоидалар ҳақида батафсил маълумот берилди.



Мураббийлик курсининг сўнгги куни тегишли сертификатларни ўз эгаларига топшириш маросими ўтказилди. Унда Озарбайжон ёшлар ва спорт вазири Фарид Гаибов иштирок этиб, мураббийларга келгуси фаолиятларида омад тилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА