Спорт фахрийларига эҳтиром кўрсатилди
Наврўз умумхалқ байрами арафасида мамлакатимиз спорт фахрийларининг ҳолидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Куни кеча Миллий олимпия қўмитасида байрам муносабати билан бир гуруҳ спорт фахрийлари билан учрашув ташкил этилди.
Тадбир давомида мамлакатимизда фахрийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш халқимизга хос қадрият экани таъкидланди.
Бугун юртимиз спортчилари томонидан қўлга киритилаётган ғалабаларда фахрий спортчиларимизнинг, мураббийларнинг алоҳида ўрни борлиги эътироф этилиб, уларнинг бир гуруҳига Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгашининг совғалари топширилди.
Т.Рўзиев, ЎзА