Сўнгги ўн йилда қурилиш материаллари тармоғи корхоналари фойдаланадиган шартли ёқилғи ҳажми икки карра камайди
Соҳадаги электр истеъмолининг 65 фоизи тўғри келадиган 34 та йирик корхонада энергия аудити ўтказилгани ҳисобига ўтган йилнинг ўзида 240 миллион киловатт-соат электр тежалди.
Лекин бу ҳали кам экани қайд этилди. Вилоят ҳокимларига қурилиш материаллари корхоналарини технологик модернизация қилиш орқали энергия сарфини камайтириш бўйича катта дастурни бошлаш топширилди.
Бунда иситиш ва қуритиш печи, тегирмон ва энергия сарфи юқори бошқа ускуналарни энергия тежамкорига алмаштирган корхоналарга сўмдаги кредитининг 7 фоизи, хорижий валютада бўлса, 4 фоизи компенсация қилиб берилади.
Бу йил яна 38 та йирик корхонада энергия тежамкор технологияларни жорий қилиб, 400 миллион киловатт-соат электрни иқтисод қилиш зарурлиги қайд этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
ЎзА