Соҳил футболи: Осиё кубоги тақвими тасдиқланди
Жорий йилнинг 18–28 ноябрь кунлари Таиландда соҳил футболи бўйича ўтказилиши белгиланган XII Осиё кубоги финал босқичининг ўйинлар тақвими тасдиқланди.
Мазкур нуфузли футзал мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси “C” гуруҳида икки карра Осиё чемпионлигига эришган Бирлашган Араб амирликлари, бир бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган Уммон ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари билан гуруҳ босқичида кураш олиб боради.
Тасдиқланган тавқимга кўра, мамлакатимиз футзалчилари илк учрашувни 19 ноябрь куни Уммон жамоасига қарши ўтказади. Шундан сўнг, 21 ноябрда БАА, 23 ночябрь куни эса Суадулия Арабистони жамоаси билан куч синашади.
Осиё кубогининг барча учрашувлари Таиланднинг Пханг Нга шаҳридаги “Memories Beach Arena” спорт мажмуасида ўтказилади.
Қитъа кубогининг Плей-офф босқич ўйинлари 25 ноябрда бошланиб, гуруҳларда дастлабки иккита ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда энг яхши кўрсаткичга эришган 2 та 3-ўринни эгаллаган терма жамоалар чорак финалга йўл олади.
Ярим финал ўйинлари 27 ноябрь, 3-ўрин ва финал баҳси 28 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Т. Рўзиев, ЎзА