Соҳибқирон таваллудига бағишланган тадбир ўтказилди (+видео)
Соҳибқирон Амир Темур номи жаҳон тарихининг энг улуғ шахслари сафида муносиб ўрин эгаллаб келмоқда. У буюк давлат арбоби, қудратли саркарда ҳамда илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси сифатида инсоният цивилизацияси тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган.
Унинг адолатга асосланган давлатчилик ғоялари, кучли бошқарув тизими ва маърифатпарварлик сиёсати бугунги кунда ҳам долзарб аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳарбийлари билан буюк давлат арбоби ва моҳир саркарда, марказлашган давлат асосчиси Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан "Менким, соҳибқирон - Амир Темур..." мавзусида тадбир ўтказилди.
Ушбу сана фақат шунчаки тарихий кун эмас, балки миллий ўзликни англаш, бой маънавий меросни чуқур ўрганиш ва уни кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган муҳим жараён сифатида қаралмоқда. Шунингдек, ҳар йили апрель ойи “Амир Темур ойлиги” деб эълон қилиниб, таълим муассасалари, илмий марказлар ва маҳаллаларда темуршунос олимлар, ёзувчи ва санъаткорлар иштирокида учрашувлар, давра суҳбатлари ва маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Бу каби тадбирлар ҳарбий ёшларга тарихни англаш, аждодларга муносиб авлод бўлиш ва албатта ўзгача фахр туйғусини беради.
<iframe width="815" height="458" src="https://www.youtube.com/embed/UZkuFNDW80k" title="Sohibqiron tavalludiga bag`ishlangan tadbir o`tkazildi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Салимжон Обиджонов (видео), ЎзА