“Соҳибқирон кубоги”да Абдумалик ғолиб бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жорий йилнинг 29 майидан 4 июнигача пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида соврин жамғармаси 20 минг АҚШ доллари бўлган “Соҳибқирон кубоги” халқаро турнири бўлиб ўтди.
13 давлатдан ташриф буюрган 200 нафардан ошиқ шахматчи “А” (рейтинг кўрсатгичи 1800 ва ундан юқори) ва “Б” (1799 ва ундан паст) гуруҳларига бўлинган ҳолда дона сурди.
[gallery-17704]
Ўтказилган 9 та турдан сўнг, “А” гуруҳида ҳамюртимиз Абдумалик Абдусалимов 7,5 очко жамғарган ҳолда ғолибликни қўлга киритди ва 4 000 АҚШ долларига эга бўлди. Кейинги ўринларни украиналик икки шахматчи Александр Моисеенко (3 000 $) ва Виталий Бернадский (2 000 $) эгаллади,
“Б” гуруҳида 7,5 очко жамғара олган ҳамюртимиз Лазизбек Шавкатов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. 2-ўрин Зиёдулла Сайфуллаевга, 3-ўрин эса Алишер Умурзоқов (Ўзбекистон)га насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган медаль, диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА