Соҳа фидойилари тақдирланди
Тошкент давлат транспорт университетида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир доирасида ота-оналар форуми, профессор-ўқитувчиларни тақдирлаш, “Эҳтиром – 2023” танлови ғолибларини мукофотлаш маросими бўлиб ўтди.
Бугунги кунда университетда 9 та факультет, 41 та кафедра бўлиб, жами 618 нафар профессор-ўқитувчи талабаларга дарс беради, шулардан 73 нафари фан доктори – профессорлар ва 203 нафари фан номзоди – доцентлар бўлиб, илмий салоҳият 45 фоизни ташкил этади.
Университетда жами 20 мингдан ортиқ талаба таълим олмоқда. 2023 йили университетни 2906 нафар талаба муваффақиятли тамомлади.
Олий таълим соҳасида фаолият олиб бориб, ёш авлоднинг сифатли билим олишида ўзининг фидокорона меҳнатлари билан намуна бўлиб келаётган бир қатор соҳа фидойилари тақдирланди.
[gallery-13849]
Шунингдек, университет раҳбарияти томонидан “Ота-оналар форуми”да иштирок этган ота-оналарга эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир концерт дастури билан давом этди.
Н.Бозорова, Д.Эрназаров, ЎзА