Соҳа фидойилари шарафланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳридаги “Рудизар” тантаналар мажмуида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мирали Ҳамроев тиббиётимиз фидойилари, соҳа ходимлари - барча шифокор ва ҳамшираларни байрам билан самимий муборакбод этди.
[gallery-14536]
Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш соҳаси фидойиларидан бир гуруҳига мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишонлари топширилди.
Таниқли санъаткор ва ёш истеъдодлар томонидан тайёрланган концерт дастури барчага байрам кайфиятини улашди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА фотомухбири