Соғлом оила – соғлом жамият
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Тошлоқ туманида айни мавзуда кенг қамровли тадбир ўтказилди.
Аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини оммалаштириш мақсадида ташкил қилинган тадбирда туман ҳокимлиги, хотин-қизлар фаоллари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда тиббиёт бирлашмаси ходимлари қатнашдилар.
[gallery-12734]
Дастлаб туман марказий ўйингоҳида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида юриш марафони ҳамда бадантарбия машғулотлари, сўнг мавзу доирасида семинар бўлиб ўтди.
“Хотинқуми” МФЙ ҳудудидаги 3-давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 8-умумтаълим мактабида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати доирасида қилинган ишлар кўздан кечирилди. Маҳаллада ташкил этилган “Саломатлик мактаби” фаолияти билан танишган тадбир иштирокчилари оила ҳамширалари ва маҳалланинг фаол аёллари билан соғлом ҳаёт тарғиботи юзасидан суҳбатлашди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА