Соғлом ҳаётга қадам ташла!
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройи хиёбонида “Соғлом ҳаётга қадам ташла!” шиори остида оммавий юриш спорт тадбирлари бўлиб ўтди.
Оммавий тадбирда 500 нафардан ортиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизими ва вилоят даволаш профилактика муассасалари ходими иштирок этди. Тадбир эрта тонгда сарой хиёбонида бадантарбия машғулотлари билан бошланди. Шундан сўнг хиёбон бўйлаб, иштирокчилар белгиланган масофани пиёда босиб ўтишди.
Шунингдек, тадбир давомида теннис, бадминтон ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар уюштирилди.
[gallery-6435]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА