Собирахон Шаҳобиддинова жаҳон чемпиони
Арманистонда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатининг қизлар ўртасидаги финал баҳсларида 4 нафар вакилимиз чемпионлик учун рингга кўтарилди.
Жаҳон чемпионатининг 80 килограммдан ортиқ вазн тоифасида иштирок этган Собирахон Шаҳобиддинова ҳиндистонлик рақиби Прачи Токасни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, ўз вазнларида Мафтуна Мусурмонова, Мафтуна Янгиева ҳамда Ҳикматилло Ўлмасов финалга қадар муваффақиятли иштирок этди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Бугун, 4 декабрь куни -57 кгда ҳамюртимиз Севара Маматова ҳамда Вини (Ҳиндистон), -60 кгда Фирузжон Саъдуллаев ва Андраник Мартиросян (Арманистон), +80 кгда Ислом Салиҳов ва Ҳемант Сангван (Ҳиндистон) ўртасида сўнгги ҳал қилувчи жанглар ўтказилади.
Маълумот учун, ушбу мусобақада дунёнинг 51 давлатидан 357 нафар чарм қўлқоп усталари рақобатлашмоқда. Улар орасида мамлакатимиздан жами 18 нафар умидли боксчилар рингга кўтарилди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА