Ситора Турдибекова илк жангда ғалаба қозонди
Францияда ўтаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича аёллар ўртасидаги беллашувларида ҳамюртларимиз ҳам иштирок этмоқда.
57 килограммгача вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ситора Турдибекова 1/16 финал босқичида Марселат Сакоби (Конго) билан рақобатлашди ва ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмаси учун жанг қиладиган бўлди.
Энди С.Турдибекова 2 август куни нимчорак финал босқичида Хитой Тайпейи вакиласи Лин Ю Тингга қарши рингга кўтарилади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА