Сирдарёлик банкирлар кўчат экмоқда
Президентимиз ташаббуси билан юртимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирларда Марказий банк Сирдарё вилояти Бош бошқармаси ва тижорат банклари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Хусусан, Мирзаобод тумани ҳудудида ажратилган ер майдонида банк тизими ходимлари томонидан 2 минг тубдан зиёд ёнғоқ, беҳи ва тут каби манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

– Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига яқиндан кўмаклашиш, ҳалқимизга хос эзгу фазилатларни сақлаб қолиш, уларни банк тизимида фаолият кўрсатаётган ёшлар қалбига сингдириш асосий мақсаддир – дейди Марказий банк Сирдарё вилояти бош бошқармаси раҳбари Валижон Тўраев. – Вилоятимиз яшил масканга айланса биз бундан хурсанд бўламиз.
Ш.Суяров, ЎзА