Сирдарёда “Оналарга эҳтиром” фестивали ўтказилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан март ойининг биринчи ўн кунлигида Сирдарё вилоятида илк бор “Оналарга эҳтиром” фестивали ўтказилмоқда.
Фестиваль дастуридан “Тўмарис издошлари” кўрик-танлови, «Заковат» интеллектуал ўйини, турли спорт мусобақалари, оқила ва олима аёллар учрашувлари ўрин олган.
Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Наргиза Тожибоеванинг таъкидлашича, тадбирлардан кўзланган асосий мақсад опа-сингилларимизнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларга ўз салоҳиятини намоён этиши учун кўмаклашиш ва оилаларда аёлга бўлган ҳурмат-эҳтиромни янада юксалтиришдан иборат.
[gallery-10798]
- Фестиваль якунида асосий байрам тадбири бўлиб ўтади ва унда турли номинациялар бўйича илғор хотин-қизларга мукофотлар топширилади - дейди Наргиза Тожибоева.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА